Роналдиньо
Ads
 
 
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Роналдиньо Каталония клуби олишни орзу қилаётган футболчи борлигини маълум қилди. Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячисининг айтишича, бу футболчи "Барселона" ўйинини сезиларли даражада кучайтиришга қодир экан.
 
Роналдинью бу футболчи "Ливерпуль"да тўп сураётган ҳамюрти Фелиппе Коутиньо эканини ошкор қилди.
 
 
- Коутиньо жароҳатидан қутилгач, яна юқори савияда ўйин кўрсата олади, - деди Роналдиньо. - Кейинги пайтда у Европанинг энг машҳур ўйинчиларидан бирига айланди. "Барселона" унинг ўйинидан ҳайратланади. Албатта, "Ливерпуль"  уни сақлаб қолишни истайди. Чунки жамоа ўйини Коутиньога боғлиқ. Лекин бунақа футболчилар доимо бошқа клублар эътиборида бўлади.
 
 
 
Аввалроқ, Бразилия терма жамоасининг "Барселона"даги яна бир суперфутболчиси - Неймар ҳам Фелиппе Коутиньони Каталонияга келишга чақирган эди.