
Роналдиньо Чемпионлар лигасини ким қўлга киритишини айтди
Бразилия футболи афсонаси Роналдиньо собиқ клуби ПСЖнинг Чемпионлар лигасини ютиш имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
— Мен Европага келганимда, мени ПСЖда жуда илиқ кутиб олишди. Бу совринга эришиш учун йиллар давомида ҳаракат қилдим. Ҳозирда улар ажойиб мураббийга эга ва умид қиламанки, улар узоқ кутилган Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритишади, – дея Роналдиньонинг сўзларини Marca нашри.
Чемпионлар Лигаси финали ПСЖ ва "Интер" жамоалари ўртасида 31 май куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.
Таъкидлаш керакки, ПСЖ ҳали бирор марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган эмас. Франциянинг гранд клуби турнир финалида фақат 2020 йилда ўйнаган. Ўшанда, парижликлар "Бавария"га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишган.
Фикрлар