Роналдиньо: Месси Францияни йўқ қилиб юборади

Роналдиньо Аргентина ЖЧ-2022 финалида Франция устидан ғалаба қозонишига ишонмоқда.

-Менинг қадрдон дўстим Месси футболчидан ҳам ортиқроқ. Мен муносабатларимизни қадрлайман ва ҳар доим унга кучимнинг бир қисмини беришга ҳаракат қиламан. Мен, албатта, финалдан кейин унинг олдига бориб, табриклашни хоҳлайман.

-Аргентина муваффақиятига шунчалик ишончингиз комилми?

-“Мен бунга бир дақиқа ҳам шубҳа қилмайман. Месси Францияни йўқ қилиб юборади. Ҳисоб аргентиналиклар фойдасига бўлади, улар жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишади.

-Агар Франция ғалаба қозонса нима бўлади?

- Йўқ. Мен уларга қарши тураман, - деди Бразилия терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина - Франция учрашуви 18 декабрь Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!