Роналдиньо оғир жудоликка учради

Жаҳон футболи юлдузи Роналдиньонинг оиласида мусибат юз берди. Собиқ футболчининг онаси Мигелина Элои Дос Сантос коронавируснинг оғир формасига йўлиқиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Маълумотларга қараганда, Роналдиньо 2020 йилнинг декабрида унинг онаси коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилганини хабар қилганди.

Роналдиньо футболчилик фаолиятини расман 2018 йилнинг 16 январида якунлаган. У Бразилия терма жамоаси билан 2002 йилги жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган. 2006 йилда “Барселона” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

e0374b50-4425-11eb-b686-fa163e074e61_660

Роналдиньо 2005 йилда “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!