Роналдиньо Парагвайда қалбаки паспорт билан қўлга олинди

Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Роналдиньо қонун билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра "Барселона"нинг собиқ футболчиси қалбаки ҳужжатлардан фойдалангани учун Парагвайда қўлга олинган. Полиция Роналдиньо билан бирга унинг акаси Робертони ҳам қўлга олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил экология зарар етказгани учун Роналдиньодан Бразилия паспорти олиб қўйилган ва жиноий иш очилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!