Роналдиньо
Ads

Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Роналдиньо ёзда "Реал"га кўчиб ўтган ҳамюрти Винисиус Жуниор ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

“У улғайиб, тажриба ортирганида, албатта дунёнинг энг яхши футболчисидан бирига айланади. У жуда оғир бўлган Бразилия чемпионатида ўйнади ва етарли миқдорда тажрибага ҳам эга бўлди. Аммо мен ишонаманки, у янада ўз устида кўпроқ ишлаб, тадриба орттиради. Янги жамоасига ҳам тез мослашиб кетади”, - дейди Роналдиньо.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор “Реал”нинг жорий ёзги трансферлардаги энг қиммат хариди бўлди.