Рoналдиньо ВАР ҳақида: Бу фикр менга ҳеч қачон ёқмаган. Мен бошқача футбол ўйнардим

"Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо видео орқали кўрилаётган такрорий лавҳалар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Мен бошқача футбол ўйнардим, энди у жуда ҳам ўзгариб кетди.

Бу фикр менга ҳеч қачон ёқмаган. Ҳозирча бу тизим ишида менга ҳеч нарса ёқмайди," - деди Роналдиньо.

Бразилиялик "Санта Фе" ва "Депортиво Кали" жамоалари ўртасидаги иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Колумбияга келганди.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Роналдиньо ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлади. Унинг сўнгги клуби "Флуминенсе" бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!