Роналдиньонинг "қийин" кунлари тугади
Парагвай суди Бразилия терма жамоасини собиқ футболчиси Роналдиньони беш ойлик уй қамоғидан сўнг, озодликка чиқаришга қарор қилди. Футбол юлдузи қалбаки паспорт можароси туфайли уй қамоғи жазосини Парагвайдаги меҳмонхонада ўтади.
Асунсьон шаҳри судьяси 90 минг доллар компенсация эвазига Роналдиньони барча айбловлардан холи эканини тасдиқловчи қарор чиқарди.
- Уй қамоғи шаклидаги жазо тури бекор қилинди, энди ҳеч қандай чеклов йўқ, - деди сулья Густаво Амарилла.
Роналдиньо акаси Роберто де Ассис Морейре билан бирга март ойида Асунсьон шаҳри аэропортида қалбаки паспорт билан қўлга тушганди. Апрель ойида 1,6 миллион доллар миқдорида бадал тўлаган ака-укалар Парагвай қамоғидан чиқарилиб, уй қамоғига ҳукм қилинди. Улар беш ой давом этган бу жазони мамлакатнинг энг зўр меҳмонхонаси – “Памарога”да бир тун учун 380 доллардан маблағ тўлаб ўтказди.
Фикрлар