Роналдо: Барча оналардан узр сўрайман
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо 2002 йилга мундиал пайтидаги оригинал соч турмаги учун узр сўради.
“Бу даҳшатли эди! Фарзандлари мен каби бир хил соч қўйган барча оналардан узр сўрамоқчиман. Мен жароҳат олган эдим ва Бразилия оммавий ахборот воситалари билан гаплашишни истамадим. Шунинг учун мен ушбу соч турмагини қилдим. Жамоадошларимдан бу соч турмаги сизга ёқадими деб сўрадим. Улар даҳшатли деб жавоб беришди! Аммо журналистлар чалғиб қолишди ва мен учун энг муҳими бўлган жароҳатни унутишди”, - деди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, Роналдо 2000 йилнинг баҳорида тиззасидан жидий жароҳат олди ва операция қилинди. Унинг тикланиши учун нақд 1,5 йил муддат кетди. Аммо бу Роналдога 2002 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишга тўсқинлик қилмади. У ўша мундиалда 8 та гол урди ва жамоасининг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшди.
Фикрлар