Роналдо энди Ла Лига клубига хўжайинлик қилади
Ads

Бразилия терма жамоаси ҳамда "Реал" ва "Барселона" клублари собиқ форварди Роналдо Испаниянинг "Вальядолид" клубини сотиб олишга яқин турибди.

Cadenaser нашри тарқатган хабарга кўра ушбу харид яқин 2-3 кун ичида амалга оширилади. 41 ёшли собиқ футбол юлдузи испан клуби учун 30 миллион евро тўлайди. 

Шу тариқа Роналдо "Вальядолид"нинг асосий акционери ва президентига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, "Вальядолид" Ла Лиганинг ўтган икки тур якунларига кўра турнир жадвалида 12-поғонани эгаллаб турибди.