Роналдо Гвардиола билан сирли музокаралар олиб борди

Собиқ футболчи Роналдо Назарио Бразилия футбол конфедерацияси президентлигига ўз номзодини қўймоқчи. Ҳозирда бу лавозимни Эдналдо Родригес эгаллаб турибди. У конфедерация президенти сифатида 2026 йилнинг мартигача сайланган.

Испаниянинг Спорт нашри хабар беришича, Роналдо сайловда ғалаба қозонса Хосеп Гвардиолани Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф қилмоқчи.

Собиқ ҳужумчи ва мураббий шу мавзу юзасидан гаплашишган. Бироқ, Гвардиола Роналдога аниқ жавобни бермаган.  Испаниялик мутахассис келажаги ҳақида якуний тўхтамга келмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!