Роналдо испаниялик ҳакамларнинг ишидан норози
Афсонавий бразилиялик ҳужумчи, ҳозирда Испаниянинг “Вальядолид” клуби президенти сифатида фаолият юритаётган Роналдо Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида гапирди.
“Биз узоқ вақт сукут сақладик, лекин ҳамма нарсанинг чегараси бор. Бу профессионал спорт ва биз тушунтириш беришларини хоҳлаймиз. Ҳакамларнинг хатолари мавсумнинг боришига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо жамоамиз курашни давом эттиради, чунки биз “Вальядолид”миз. Бунинг учун биз ҳамма нарсани берамиз, уни биздан ҳеч ким тортиб олмайди”, - деб ёзган бразилиялик юлдуз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
“Валядолид” Испания чемпионатининг 34-туридан сўнг 35 очко жамғариб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар