Роналдо: Криштиану билан мени таққослаш нўтўғри
Ads

Бразилия терма жамоаси ҳамда "Интер" клуби собиқ хужумчиси Роналдо "Ювентус" хужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Хозирда ҳақиқий Роналдо ҳақида гапириш мантиқсиз. Шуни айтишим жоизки, биз Криштиану билан бутунлай фарқ қиламиз.

Аввалам бор, ёшимиздаги 9 йиллик фарқ. Биз бошқа-бошқа даврда фаолият олиб борганмиз. Шу вақт мобайнида футбол ўзгарди ва ушбу жараён тўҳтаётгани йўқ.

Мен 20 йил олдин "Интер" аъзосига айланганман, Криштиану эса ўз фаолиятининг чўққисида "Юве" сафига ўтди. У Европанинг энг кучли клубига кўчиб ўтди, мен эса тикланаётган жамоага ўтгандим, - деди Роналдо.