Роналдо: Неймар сотилмайди
Бразилиялик машҳур ҳужумчи Роналдо ПСЖдаги ҳамюрти Неймарнинг бошқа жамоага ўтиши борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.
“Унинг даражасидаги футболчилар атрофида ҳамиша миш-мишлар бўлади. Лекин, уларнинг ҳеч бири аниқ ёки расмий эмас. Бу нормал ҳолат, чунки Неймар – ажойиб футболч ва ҳар қандай жамоа уни сотиб олишни хоҳлайди. Аммо, менинг билишимча у сотилмайди”, - дейди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар ПСЖдан кетиш ҳақида ўйлай бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга эса "Реал" ва "Манчестер Сити"дан қизиқишлар бор.
Фикрлар