Роналдо ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланди. Тўйга 400 киши келди (фото)
Икки карра жаҳон чемпиони ва икки марта “Олтин тўп” соҳиби бўлган Роналдо таниқи модель Селине Локс билан расман турмуш қурди.
Marca нашрининг маълум қилишича, бразилиялик 47 ёшли футболчи учинчи маротаба уйланди ва тўйини Ибица шаҳрида ўтказди.
Маълумотларга қараганда, тўй маросимида 400 киши иштирок этган. Зиёфат Роналдонинг Ибицадаги уйида ташкил қилинди.
Роналдо Бразилия терма жамоаси сафида 99 маротаба майдонга тушиб, 62 та гол ва 25 ассист муаллифи бўлган. 1994-2011 йиллар давомида Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган тўпурар икки маротабадан жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғолиб чиққан.
Фикрлар