Роналдонинг "Интер"дан кетишига Купер сабабчи бўлгани ростми?

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо нега "Интер"дан кетгани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен “Интер”да бахтли эдим. Мухлислар мени жудаям кучли қўллаб-қувватлашарди. Ўшанда мураббий Купер эди ва мен у билан ишлай олмадим. Ўшанда мен раҳбариятга мени ёки мураббийни танлаш шартини қўйганман.

Ўшанда менинг “Интер”даги фаолиятимга якун ясалган. Клуб ўшанда Куперни олиб қолишни танлаган”, - дейди Роналдо.

Маълумот учун, Роналдо 1997-2002 йилларда “Интер”да тўп сурган ва 98 та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 59 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2018-2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!