Роналду - А Сериянинг энг тезкор ҳужумчиси
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду ёши улғайиб бораётганига қарамай ўзининг статистикаси билан ҳаммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда.

Бу сафар у ўз тезлигини намойиш этди. Аниқроғи, 34 ёшли португалиялик футболчи А Сериянинг илк турида майдонда 34,62 км/соат тезлик намойиш этди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра Роналду шу тариқа айни дамда А Сериянинг энг тезкор ҳужумчисига айланиб олди.

Умумий рейтингда эса Роналду фақатгина “Наполи” ҳимоячиси Костас Маноласдан (35,41 км/соат) ортда қолди холос.