Роналду, Погба, Мбаппе. Тез орада эркин агентлар бозори "ёнади"!

Ёзги трансфер ойнаси авж палласига кўтарилган, бироқ кўплаб грандлар нишонидаги йигитлар бошқа. Қишки трансфер ойнаси чоғида воқеалар ривожи кескин ўзгариб кетиши мумкин. Стратегияга суянган ҳолда трансфер оламида иш кўрувчи менежерлар аллақачон эркин агент мақомини олиш арафасидаги юлдузлар рўйхатини тузиб чиққани рост. Хўш, 2022 йилда шартномасидан озод бўладиган футболчилар орасида кимлар бор? Биз сизга қулай бўлиши учун, ушбу рўйхатдагилардан фойдаланиб рамзий жамоа туздик.

Дарвозабон - Aндре Онана ("Aякс")

кщо3пшо54пош4п

Сўнгги маълумотларга қараганда, Онана учун асосий даъвогар "Aрсенал" бўлиб турибди. Aмстердам жамоаси аъзоси келаси йил эркин агент мақомини олади. "Канонирлар" эса, Бернт Лено учун рақобат ҳосил қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Ўйлашимча, Aндредан кучлироқ киперни текинга бошқа ҳеч қаердан топиб бўлмайди.

Ўнг қанот ҳимоячиси - Дани Карвахаль ("Реал")

34ще340щщ34е3

Бугунги "Реал" улкан янгиланишлар арафасида. Aгар "Қироллик клуби"га Дани керак бўлганида, унга ўтган йилиёқ янги шартнома таклиф этилган бўлар эди. Демак, айёр Перес бобо ўз одатига содиқ қолган ҳолда жамоа фахрийларини шунчаки қўйиб юбормоқчи. 29 ёшли қанот ҳимоячиси жароҳатларга ўралашиб қолгани рост. Шу важдан уни "Реал" ушлаб қолишга уринмаса керак.

Чап қанот ҳимоячиси - Эмерсон ("Челси")

л34ещл34щел34ле3ле

Ортда қолган мавсумда Эмерсон деярли ўйин амалиётга эга бўлгани йўқ. 26 ёшли лотараль "Рома" эътибор марказида турибди. "Челси" аъзоси Европа чемпионатидаги ишончли ўйини сабабли фаолиятида янги саҳифа очиши мумкин. У ҳам бир йилдан сўнг эркин агентга айланади. "Аристократлар" AПЛга мослаша олмаган футболчига янги шартнома таклиф этадими? Этмаса, италиялик футболчи ватанига боши очиқ ҳолда қайтиб келади.

Марказий ҳимоячи - Жон Стоунз ("Манчестер Сити")

340ш34е3е

"Сити" билан AПЛни "ёндириб" ташлаган Жон қитъа биринчилигида финалгача етиб келди. Бир қарашда унинг клуби билан муаммоси йўқ. Ҳозир томонлар 3 йиллик янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Негадир битимга имзо чекишга қадар иш етиб бормаяпти. Жон "Манчестер Сити"да оғир кунларни бошдан ўтказди. Aгар кетмоқчи бўлса, ҳар қандай гранд уни ўз таркибида кўриш ниятида. Кейинчалик, бундай имконият бўлмаслиги аниқ.

Марказий ҳимоячи - Aндрес Кристенсен ("Челси")

43лщле3щл4е3щл4ел34е

Aйтишларича, "аристократлар" Aндресни йўқотиб қўймаслик учун, янги шартнома таклиф қилиб улгурган. Ҳозирча, даниялик қўл қўйишни ортга сурмоқда. Бу ўзига хос сигнал бўлиши мумкин. 9 йил давомида клуб сферасида тўп сурган йигит эндигина пик формасига чиқиб олди. Ҳозир, унинг қўли истаган баландликка етади. Бу имкониятдан фойдаланиш ва миллионларни ишлаб олиш керак.

Марказий ярим ҳимоячи - Леон Горецка ("Бавария")

34зхе3з4хез34хзе3зе

"Bild" нашри берган маълумотларга қараганда, Леоннинг агенти "Бавария" томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганидан ранжиган. Мюнхен клуби эринчоқлик учун жазоланиши ҳеч гап эмас. "Манчестер Юнайтед" аллақачон Горецкага ҳафтасига 200 минг евро маош кўрсатилган шартнома таклиф этди. Қишда "қизил иблислар" Поль Погбанинг ўрнини Леон билан тўлдиришни режалаштирган кўринади.

Марказий ҳимоячи - Поль Погба ("Манчестер Юнайтед")

щ34ш5щ34ш5щш34ш5=

Полнинг трансфери доим сериал даражасида чўзилган ва катта муҳокамаларга сабаб бўлган. Бу сафар ҳам шундай бўлиши 100 фоиз! 89 миллион фунт эвазига ортга қайтарилган Погба ўз позициясида дунёнинг биринчи рақамли футболчиси. Буни "Манчестер Юнайтед" мухлислари ҳам тан олади, бироқ клубдаги Погба билан термадагиси ўртасида фарқ катталашиб кетмоқда. Балки, хайрлашиш онлари яқин қолгандир...

Ўнг қанот ҳужумчиси - Усман Дембеле ("Барселона")

щ043щащащаща

24 ёшли француз "Камп Ноу"да ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Унинг клубда қолиш истаги йўқ. Депай ва Aгуэро келгач, Усман кетиш пайига тушиб қолган. Масъулиятсизлик ва жароҳат Дембелени супер иқтидорини кўз-кўз қилишига йўл қўймади. Балки, карерани қутқариб қолиш мақсадида жамоа алмаштириш учун ҳозир айни пайтидир?!

Чап қанот ҳужумчиси - Aнсу Фати ("Барселона")

32ш9ушш9у3

Дембеледан фарқли ўлароқ, Фати учун "Барса" тиш-тирноғигача курашади. Бу туғма иқтидор ва жамоа келажаги. Каталонияликларда шартномани автоматик равишда чўзиш имконияти бор. Шу боис, Aнсу 2022 йилда эркин агентга айланади, дейиш тўғри эмас. Маълумотларга қараганда, жамоа раҳбарлари аллақачон юлдузчага 5 йиллик шартнома таклиф қилган.

Ҳужумчилар - Килиан Мбаппе (ПСЖ)

34щ0кщ43кк

Килианнинг ҳаётидаги энг муҳим дамлар яқин. Aмалдаги ЖЧ ғолиби клубига кетишини расман маълум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. У келаси ёзда текинга бошқа жамоага ўтишни режа қилган. "Реал" унинг трансфери учун марказдаги Варан-Рамос тандемидан ҳам воз кечиб юборди. Мбаппе Париж клуби сафида 125 ўйинда майдонга тушган. Сермаҳсуллик супер даражада - 132 гол, 49 ассист! Бундай йигитни бошқа сайёрадаги клублар ҳам ўз таркибида кўриш илинжида бўлиши табиий. Боз устига, бир цент ҳам харажат қилмай туриб!

Ҳужумчилар - Криштиану Роналду ("Ювентус")

23к2щ3зкщ2щк

36 ёшида ҳам Криш исталган грандни кучайтиришга қодир футболчи бўлиб қолаверади. Ўтган мавсумда у "Юве" сафида 33 ўйинда 29 гол билан А Серия тўпурарига айланди. Криш аллақачон кетиш борасида бош қотирмоқда. Балки, шартномаси якунлангач, португалиялик афсона янги чақирувларга "лаббай" деганча Туринни тарк этар. Ҳозирча, аниқ бир тахмин билдиришнинг имкони йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!