Роналду 100 миллион евролик бизнесга қўл урди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Insparya компанияси билан ҳамкорликда соч трансплантацияси клиникасини очди. Клиника Испаниянинг Марбелла шаҳрида фаолият юритади.

Беморларни 100 та мутахассис 15 алоҳида хонада даволайди. Операциялар нархи 4,6 дан 8,2 минг еврогача. Вақт нуқтаи назаридан, операция тахминан олти соат давом этади.

Forbes маълумотларига кўра, ушбу лойиҳанинг қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.

Криштианунинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган. Аввалроқ, 36 ёшли португалиялик футбол юлдузи Англия премьер-лигасига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!