Роналду 2018 йилнинг энг машҳур спортчиси деб топилди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду ESPN талқини бўйича 2018 йилнинг энг машҳур спортчиси деб топилди.

Ушбу рейтинг спортчиларнинг маошлари, реклама гонорларлари, ижтимоий тармоқлардаги ва Google қидирув тизимида машҳурлиги асосида тузиб чиқилган.

Таъкидлаш керакки, бу борадаги рейтингнинг кучли бешлигидан яна икки нафар футболчи жой олган. Булар Лионель Месси ("Барселона") ва Неймар (ПСЖ).

ESPN талқини бўйича 2018 йилнинг энг машҳур спортчилари Топ-10:

1. Криштиану Роналду (футбол)

2. Леброн Жеймс (баскетбол)

3. Лионель Месси (футбол)

4. Неймар (футбол)

5. Конор Макгрегор (ММА)

6. Роджер Федерер (теннис)

7. Вират Кохли (крикет)

8. Рафаэль Надаль (теннис)

9. Стеф Карри (баскетбол)

10. Тайгер Вудс (гольф)