Роналду 2019 йилдаги режаларини ошкор қилди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Мазкур соврин учун курашда у Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппени ортда қолдирди.

“Ушбу совринни қўлга киритиш мен учун улкан шараф. Бунга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман. 2018 йил қийин кечганига қарамай, кўплаб ютуқларга эришдим, шу жумладан, ЕЧЛ соҳибига айландим.

Шу сабабли ўтган йил мен учун ажойиб тарзда ўтди, дея оламан. Янги йилда “Ювентус” билан кўплаб совринларга эга чиқишни истайман. Менга янги мақсадларга эришиш ёқади. Футболда кўпроқ ютишни истайман”, – деди Роналду.

Жорий мавсумда Роналду “Ювентус” таркибида 19 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.