
Роналду 30 ёшгача ва 30 ёшдан кейин қанча гол урди?
“Ювентус” форварди Криштиану Роналду А Сериянинг 21-туридан ўрин олган “Рома”га (2:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, бу 36 ёшли португалиялик футболчи учун 30 ёшдан кейин киритган фаолиятидаги 300-гол бўлди. Bleacher Report нашри тарқатган хабарга кўра, Роналдуга ушбу натижани қайд этиши учун 326 та ўйин керак бўлди.
Криштиану 30 ёшигача 718 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 463 та гол киритган.
Роналду жорий мавсум А Серияда жами 17 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздирди.
Comments