Роналду 35 ёшга кирди!

“Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду бугун 5 февраль куни 35 ёшга тўлди.

“Роналду бугун туғилган кунини “Ювентус”да нишонламоқда. У бир ярим йилдан буён “оқ-қора” футболкани кийиб юрибди ва биз бу давр ичида бирга кўплаб унутилмас дақиқалардан бошдан кечирдик. Туғилган кунинг билан Криштиану!”, - деб ёзилади “Ювентус” расмий твитерида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилнинг ёзидан буён “Ювентус” сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида А Серияда жами 50 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 40 та гол ёздириб қўйишга эришди.