Роналду: "38 ёшда жамоамга ёрдам бераётганимдан хурсандман"

Криштиану Роналду "Ан-Наср"даги ўйинлари ҳақида гапирди. Португалиялик ҳужумчи "Дамак"ка қарши баҳсда (2:1) жарима зарбасидан супер гол киритди.

"Мухлисларимиз мени хурсанд қилишди ва мен бунга жавоб бердим. Саудия Арабистонида ўйнаш менга жуда ёқади. 38 ёшимда жамоага ёрдам бераётганимдан хурсандман", - дея Роналдунинг сўзларини келтиради "O Jogo" нашри. 

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 9 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Ан-Наср" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!