Роналду агентига қайси жамоага ўтмоқчилигини айтди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартиради.

"Daily Mail" нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчи собиқ жамоаси "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи. Роналду бу ҳақда агенти Жорже Мендешни ҳам хабардор қилган. 

Аввалроқ, ҳужумчи Туринда қолишга тайёр эканлигини айтганди, бироқ "Юве"нинг янги мураббийи Массимилиано Аллегри Криштиануни режаларига киритмаяпти. 

36 ёшли форвард хизматига шунингдек, ПСЖ ва "Спортинг" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 2020/21 йилги мавсумда футболчи 29та гол билан "А" Серия тўпурарлигини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)