Роналду "Ал-Иттиҳод"га қарши ўйинда дубль қайд этиб, яна Мессини ортда қолдирди
Саудия чемпионати доирасида бўлиб ўтган "Ал-Иттиҳод" - "Ан-Наср" учрашуви 2:5 ҳисобида ўз якунига етди. Учрашувда Криштиану Роналду иккита пенальтини голга айлантирди ва дубль муаллифи бўлди.
Шу тариқа, португалнинг фаолиятидаги дубллари сони 157 тага етди. Бу орқали у "Интер Майами"даги азалий рақиби Лионель Мессидан ўзиб кетди.
Бироқ Роналду бу кўрсаткичга эришиш учун аргентиналик юлдуздан кўпроқ ўйинда майдонга тушган. Лео фаолиятидаги 15 фоиз ўйинда дубль қайд этишга муваффақ бўлган. Криштиануда эса бу кўрсаткич 13,1 фоизга тенг.
Фикрлар