Роналду “Ан-Наср”га янги футболчи топди

"Ан-Наср" юлдузи Криштиану Роналду "Порту" ярим ҳимоячиси Отавиони ўз жамоасига қўшилишини истамоқда. Бу ҳақда "A Bola" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг малум қилишича, Криштиану ярим ҳимоячига шахсан ўзи қўнғироқ қилган ва уни жамоасига таклиф қилган. "Ан-Наср" раҳбарияти ўз навбатида футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Отавионинг "Порту" билан 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган шартномаси бор.

Маълумот учун, португалиялик хавбек ўтган мавсумда барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!