Роналду “Ан-Наср”га зўр футболчи танлаб берди

CHERY AUTO

Жаҳон футболида энг кўп гол урган Криштиану Роналду “Ан-Наср” совринларни қўлга киритиши учун таркибини ёрқин юлдузлар билан кучайтиришини талаб қиляпти.

Tecno

Sport.es сайтининг маълум қилишича, португалиялик тўпурар клуб раҳбариятидан “Ливерпуль”нинг ҳужумкор футболчиси Луис Диасни олиб келишни сўраган.

Роналду колумбиялик футболчи қанотлардан ҳужум уюштириб, ўзи учун қулай вазиятлар яратиб беришини ва голли паслар узатишини хоҳлаяпти.

“Ан-Наср” жамоа сардори талабини бажариш учун 100 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашга тайёр. Экспертлар бу сумма “Ливерпуль”ни тўлиқ қондиришини таъкидламоқда.

Аввалроқ, Англия чемпионлари Луис Диас трансфери учун “Бавария” таклиф қилган 67,4 миллион еврони қабул қилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!