Роналду БААнинг олтин визасига эга бўлди
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “кекса синьора”нинг 6 нафар номи ошкор этилмаётган футболчиси Бирлашган Араб Амирликларининг олтин визасига эга бўлишди.
Дубай спорт иттифоқи юлдузли футболчилар сонини кўпайтириб, мамлакатга инвестиция олиб келмоқчи.
Таъкидлаш керакки, БАА фуқаролари ва резидентлари мол-мулк солиғи, даромад солиғи ва шахсий капитал учун жорий этилган солиғларни тўлашмайди.
Маълумот учун, 35 ёшли Роналду “Ювентус” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 24 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар