Роналду “Барса” билан учрашувни кутяпти
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Барселона”га қарши ўтказиладиган Жоан Гампер кубоги учун учрашувда майдонга тушади.
Маълумотларга қараганда, 36 ёшли ҳужумчи айни пайтда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қила олмайди. Лекин учрашувгача майдонга тушадиган даражада спорт формасини тиклаб олади.
Жоан Гампер кубоги учун учрашув 8 август куни Барселона шаҳрида бўлади ва унда “Барселона” ва “Ювентус” ўзаро куч синашади.
Жоан Гампер кубоги “Барселона” томонидан 1966 йилдан бери ўтказиб келинаётган ўртоқлик турнири ҳимобланади. У клуб асосчиси Жоан Гапмер шарафига ўтказиб келинади.
Фикрлар