Роналду бирга ўйнаш учун Англиядан янги ҳужумчи танлади. “Ювентус” уни олади

“Ювентус”да янги мавсум олдидан жиддий ўзгаришлар бўлади. Жамоада қолиши бош мураббий Пирло томонидан кафолатланган Криштиану Роналду ҳужумда ўзига янги шерик танлади. Чунки туринликлар ўтган мавсум Роналдунинг ёнида ўйнаган Пауло Дибалани сотиб юборишга қарор қилган.

Криштиану Роналду “Ювентус” раҳбариятидан “Вулверхэмптон”нинг мексикалик ҳужумчиси Рауль Хименесни сотиб олишни сўрамоқда. Роналду бу ҳужумчи А Сериядан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам муваффақият келтиришига ишонмоқда.

081128.684980.1885

Португалиялик ҳужумчининг таклифи Андреа Пирлога ҳам маъқул келди. Унинг сўровига кўра, томонлар музокарага киришган.

Бундан ташқари, Пирло олдида қатор машҳур ҳужумчиларни олиш бўйича лойиҳалар ҳам тайёр турибди.

Ҳужумда Роналду, Суарес ва Гризманн бирга ўйнайди

Роналду яна Бензема билан бирга ўйнайди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!