Ҳужумда Роналду, Суарес ва Гризманн бирга ўйнайди

“Барселона” омадсиз мавсумдан сўнг таркибини янгилашни бошлади. Кетадиган футболчилар орасида Луис Суарес ва Антуан Гризманн сингари юлдузлар ҳам бор.

Бу икки тўпурарни “Ювентус”ни тўлиқ янгилаётган Андреа Пирло ўз жамоасида кўрмоқчи. Италиялик мутахассис Турин клубида Криштиану Роналдудан ташқари бошқа барча ҳужумчилардан қутилишни режа қилмоқда. Агар унинг мақсади амалга ошса, "Ювентус"да Роналду, Суарес ва Гризманндан иборат супер ҳужум учлиги ҳосил бўлади.  

“Ювентус”га келадиган ҳужумчилар рўйхатига “Наполи”дан Аркадиуш Милик, “Арсенал”дан Александр Ляказетт, “Вулверхэмптон”дан Рауль Хименес киритилган. Мана энди уларнинг сафига Суарес ва Гризманн қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!