Роналду: Бу ўйинчи авжига чиқмоқда

Энг ёрқин даврларини “Реал”да ўтказган Криштиану Роналду ҳозир мадридликлар шарафини ҳимоя қилаётган англиялик ҳужумкор футболчи Жуд Беллингем ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жуд Беллингем юқори салоҳият ва катта истеъдод соҳиби. У худди Эдуардо Камавинга, Родриго Гоэс ва Винисиус Жуниор каби ўсиб бормоқда.

Беллингем ўзини энг баланд  чкққига олиб чиқадиган жамоа вакили ҳисобланади. Жуд ҳали барча даврларнинг энг зўр ўйинчиларидан бири бўлади, - деди Криштиану Роналду.

21 ёшли футболчи ўтган йили ёзда “Боруссия Дортмунд”дан “Қироллик клуби”га кўчиб ўтганди. Мадриддаги дебют мавсумида 43 та учрашувда иштирок этиб, 23 та гол ва 14 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
faxriddin bozorov
18/09/2024 18:58
Эътиборли бўлинглар! Хато — "чкққига"