Роналду бугун қўлга киритган мукофотидан сўнг нималар деди?

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди ва унга “The Best” соврини топширилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг эса Роналду қуйидаги  фикрларни билдириб ўтди.

“Мен учун овоз берган барчага ўз ташаккуримни билдираман. Бу ерга келган Лионель Месси ҳамда Неймарларни ҳам алоҳида эътироф этаман.

Мени йил давомида қўллаб келган “Реал” жамоасига ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Мен кетма-кет иккинчи йил ушбу  совринни қўлга киритмоқдаман ва бу мен учун муҳим жараён.

Бутун дунёдаги мухлисларимга раҳмат айтиб қоламан, Мен бугун жуда ҳам бахтиёрман, катта раҳмат”, – деб айтиб ўтди Роналду.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар