Роналду Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси деб топилди
Ads

Жорий ҳафта Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. УЕФА расмий сайти эса ушбу мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра ушбу номга "Ювентус" форварди Криштиану Роналду сазовор бўлди. Таъкидлаш керакки, 34 ёшли португалиялик футболчи "Атлетико"га (3:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда хет-трик қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу номга шунингдек "Барселона" форварди Лионель Месси, "Ливерпуль" ҳужумчиси Садьо Мане ва "Манчестер Сити" вингери Лерой Санелар ҳам даъвогарлик қилишаётган эди.