Роналду: Чемпионлар лигасининг энг ажойиб қисми бошланмоқда
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунлангач бу ҳақда ўз фикрини билдириб ўтди.

“Чемпионлар лигасининг ажойиб қисми бошланмоқда. Ишончим комилки “Ювентус” бу босқичга тўлиқ тайёр. Мен ўз кучим ҳамда жамоамнинг имкониятларини яхши биламан ва шу сабабли ҳам бутунлай хотиржамман”, - дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ўзи кураш олиб борган "H" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди. Чемпионлар лигасининг навбатдаги босқичига эса 17 декабрь куни қуръа ташланади.