Роналду Чемпионлар лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди
Ads

Хабарингиз бор жорий ҳафтада Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайтининг маълум қилишича мухлислар 6-турнинг энг яхши футболчиси деб “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танлашган.

Таъкидлаш лозимки, 32 ёшли португалиялик футболчига сўровномада иштирок этганларнинг 41 фоизи ўз овозини берган. Эслатиб ўтамиз, Роналду Дортмунднинг “Боруссия” (3:2) клубига қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган эди.

Шунингдек, сўровнома иштирокчилари “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньога (38%) ҳам юқори овоз беришган. Кейинги ўринларда эса Корентин Толиссо (ПСЖ 8%), Бернард («Шахтёр» 5%), Эден Азар («Челси» 3%), Пако Алькасер («Барселона»2%), Сон Хин Мин («Тоттенхэм» 1%) ҳамда Хуан Куадрадо («Ювентус» 1%) каби футболчилар жой олишган.