Роналду Дибалага МЮга ўтишни маслаҳат қилди

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчи WhatsApp орқали Роналдудан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасида маслаҳат беришини сўраган. Нашр маълумотига кўра, португалиялик юлдуз бу трансферга ижобий жавоб берган.

Илгарироқ, "Ювентус" Дибалани Ромелу Лукакуга алмашиш борасида келишувга эришгани борасида хабарлар тарқалган эди. 25 ёшли Дибала ҳозирча "қизил иблислар" билан шахсий келишувга эришмаганлигини таъкидлаш жоиз.

Маълумот учун, Дибала 2015 йилдан буён туринликлар шарафини ҳимоя қилади. Бунга қадар у "Палермо" ва Аргентинанинг "Институто" жамоасида тўп тепган. Ўтган мавсум барча мусобақаларда жами 42 та беллашувда майдонга тушган Дибала 10 та тўп киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширган эди. Унинг "кекса синьора" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг 30 июнь санасига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!