Роналду ЕЧЛ тарихига ўз исмини ёзишда давом этмоқда
ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "Ювентус" "Ференцварош" қарши баҳс олиб борди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду Хуан Куадрадонинг пасидан сўнг, дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа, португалиялик форвард Чемпионлар лигасида кетма-кет 15 мавсумида ўз ҳисобига гол ёзиб қўймоқди. У ушбу турнирдаги дастлабки голини 2006/07 мавсумда "Манчестер Юнайтед" таркибида киритган.
ЕЧЛ жорий мавсумида ҳужумчи туринликлар сафида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Фикрлар