Роналду ЕЧЛнинг бу мавсумида рақиб дарвозасига ҳаммадан кўп зарба йўллади, Месси 3-ўринда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида ПСЖ (3:1) дарвозасига бутун ўйин давомида 10 маротаба зарба йўллади.

InStat нашрининг ёзишича 33 ёшли португалиялик футболчи ушбу турнирнинг жорий мавсумида жами 7та учрашувда майдонга тушган ва дарвоза томон 51зарба йўллашга муваффақ бўлган.

Юқоридаги кўрсатгич борасида Роналдудан кейинги ўринларда “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салах (29та) ҳамда “Барселона” форварди Лионель Мессилар (28та) боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!