Роналду фаолиятини қаерда давом эттиришини маълум қилди
Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати доирасида “Ан-Наср” таркибида ўз ҳисобига яна иккита гол ёздириб қўйди.
Бу голлар тарихий аҳамиятга эга бўлди. Дубль эвазига 41 ёшли ҳужумчи расмий учрашувларда кўп гол уриш бўйича ўзининг рекордини янгилаб, умумий голлари сонин 964 тага етказди.
Бундан ташқари, Роналду 30 ёшдан кейин 500 тадан кўп гол урган биринчи футболчига айланди. Ўйиндан кейин португалиялик юлдуз келажагига оид маълумотлар билан ўртоқлашди.
- Мен Саудия Арабистонига тегишлиман. Мен шу ерда ўйнашни давом эттирмоқчиман. Бу мени, оиламни ва дўстларимни қабул қилган мамлакат. Саудияда бахтлиман ва қолишни истайман, - деди Роналду.
Тўпурарнинг дил сўзларини таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида келтирди.
Жорий мавсумда 41 ёшли Роналду барча мусобақаларда “Ан-Наср” сафида 22 ўйинда 20 та гол урган. Унинг жамоаси бу ғалабадан кейин мусобақа жадвалида яна биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар