Роналду гол уролмаган учрашувдан кейин ўткир фикр билдирди

  • 04 Mar 09:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида қизиқ ҳолат кузатилди. Чемпионлик учун курашаётган “Ан-Наср” лига аутсайедри “Ал-Батин” билан баҳсда 90 дақиқа ҳисобда ортда борди.

Ҳакам томонидан тўхталишлар вақтини қоплаш учун қўшиб берилган дақиқаларда пойтахтликлар кетма-кет учта тўп киритиб, мағлубиятни ғалабага айлантириб юборди – 3:1.

Криштиану Роналду бу гал майдонни голсиз тарк этди. Жалолиддин Машарипов бошланғич таркибда ўйинга тушди ва иккинчи бўлим бошларида захирага олинди.

Учрашувдан кейин Роналду камбэкка муносабат билдирди.

- Ҳар доим охиригача ишонинг! Қани, олға!, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Comments

You must be logged in to commet!