Роналду Инстаграмда хатто "Ювентус"дан ҳам кўпроқ даромад кўради
Business Insider нашрининг маълум қилишича “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз инстаграм саҳифасида рекламалардан кўрадиган даромади бўйича хатто “кекса синьора”ни ҳам ортда қолдиради.
Аниқроғи, 34 ёшли португалиялик футболчи ушбу ижтимоий тармоқда йилига 36,9 млн евро, “Ювентус” эса 26,25 млн евро даромад олади.
Таъкидлаш керакки, Роналдунинг саҳифасида айни дамда 186 млн обуначи бор. Бу борада у ҳозирда биринчи рақамли спортчиси ҳисобланади.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар