Роналду ишдан ҳайдалган мураббийига дарров мурожаат йўллади

“Ан-Наср” раҳбарияти жамоага бир йилдан ортиқроқ мураббийлик қилган португалиялик мутахассис Луиш Каштруни истеъфога чиқарди.

Бу мутахассис жамоа етакчиси Криштиану Роналду билан яхши муносабатга эга эди. У ишдан олинганидан кейин Криштиану Роналду Каштруга мурожаат йўллади.

- Ҳаммаси учун раҳмат, мистер, - деб ёзди миннатдорлигини билдирди 39 ёшли тўпурар ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасига мураббий билан тушган суратини жойлади.

63 ёшли Каштру жамоага 2023 йилнинг июль ойида бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида риёдликлар жами 54 та учрашувда иштирок этиб, 36 та ғалаба, тўққизтадан дуранг ва мағлубият қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!