Роналду Испаниядан жамоа сотиб олди ва уни суперклубга айлантиради

Жаҳон футболида энг кўп гол урган Криштиану Роналду фаолияти давомида футболга оид яна бир муҳим қарорга келди. Португалиялик юлдуз Испания чемпионати Сегундасида ўйнаётган “Альверия” клуби акцияларининг 25 фоизини сотиб олди.

Ушбу савдодан кейин “Ан-Наср” ҳужумчиси режасини баён қилди.

- Мен узоқ вақтдан бери футболга майдондан ташқарида ҳам ҳисса қўшишни орзу қилардим. “Альмерия” – мустаҳкам асосга ва аниқ ўсиш салоҳияти бор испан клуби.

Клуб ривожининг кейинги босқичини қўллаб-қувватлаш учун раҳбарият билан бирга ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутяпман, - деди Криштиану Роналду.

Таъкидлаш жоизки, “Альмерия” клубининг асосий эгаси  Муҳаммад Ал-Херейжига тегишли Saudi Media Corporation ташкилоти ҳисобланади.

Жорий мавсумда “Альмерия” Испания Сегундасида 27 ўйиндан кейин 48 очко тўплаб, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда ва етакчи “Расинг” билан орадаги фарқ икки очкони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!