Роналду жароҳат олди, энди нима бўлади?
Саудия Арабистони чемпионатида ғолиблик учун курашаётган “Ан-Наср” 24-турда меҳмонда “Ал-Фейха”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва навбатдаги уч очкосини қўлга киритди.
Мезбонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйинни асосий таркибда бошлаган, аммо уни охиригача ўтказа олмади. 81-дақиқада 41 ёшли португалиялик юлдуз ўнг оёғидаги муаммо сабаб алмаштирилди.
Бу учрашув Роналду учун омадсиз кечди. Умумий голлари сонини 1000 тага етказига ҳаракат қилаётган тўпурар ўйин давомида пенальтини амалга ошира олмади. Унинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.
Шунга қарамай, “Ан-Наср” ғалабани сақлаб қолди. Энди риёдликлар келаси ўйинда 4 март куни меҳмонда “Ал-Васл”га майдонга чиқади. Португалиялик футболчининг бу учрашувда иштирок этиши ҳозирча номаълум.
Фикрлар