Роналду "ЖЧ-2026"дан кейин Португалия терма жамоаси билан хайрлашиши мумкин
Криштиану Роналдунинг синглиси Катя Авейру футболчи Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Португалия миллий терма жамоасидаги фаолиятини тугатиши мумкинлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Хорватияга қарши 1/16 финал баҳси Роналдунинг терма жамоадаги сўнгги ўйинларидан бири ҳисобланади.
"Бугун эмас, аммо ўша кун жуда яқин. Менимча, бу хайрлашув. Мендаги ишончли манбага кўра, бу унинг терма жамоадаги "сўнгги рақси" бўлади", — деди Авейру.
41 ёшли Роналду мазкур баҳсни ҳам асосий таркибда бошлади.

Фикрлар