Роналду Жоржинага қачон уйланишини айтди
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду журналист Пирс Морганга берган интервьюсида севгилиси Жоржина Родригесга қачон уйланишини айтди.

“Жоржина менга жудаям ёрдам беради. Мен уни севаман. Биз бир кун келиб аниқ турмуш қурамиз. Бу онамнинг орзуси.

Жоржина менинг дўстим. Биз жуда кўп гаплашамиз ва бир-биримизга кўнглимизни очамиз”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Жоржина билан 2016 йилдан буён учрашиб келади. Уларнинг бир нафар қиз фарзанди бор.

Минбар

Барча блоглар