Роналду журналистнинг
Ads

"Ювентус" клуби етакчиси Криштиану Роналду италиялик журналистнинг "Реал" клуби қайд этаётган натижалари борасидаги саволига қуйидагича жавоб берди.

- Мен айни пайтда "Ювентус" клуби футболчисиман. Туринликлар шарафини қўлимдан келганча ҳимоя қиляпман. Шунинг учун бошқа жамоа ҳақида фикр билдира олмайман. Қолаверса, "Реал"да фаолиятимнинг катта қисми ўтган. Аммо бу тарих. Бугуним эса "Ювентус" билан боғлиқ. Шунинг учун бор эътиборимни шу клуб ўйинларига қаратганман, - деди Роналду.