Роналду кетавер, ўрнингга зўри топилди

CHERY AUTO

“Ан-Наср” спорт директори Фернандо Йерро жамоанинг асосий юлдузи Криштиану Роналдуни янги шартномага кўндира олмаяпти.

Испаниялик мутахассис португалиялик ҳужумчи мавсум давомида ҳамкорликни узайтириш учун бажарилиши мураккаб бўлган талабларни қўйиб келаётганини ошкор қилди.

Шу билан бирга “Ан-Наср” мутасаддилари Роналду кетадиган бўлса, унинг ўрнига қайси юлдузни олиб келиш масаласини ҳам ҳал қилиб қўйди.

Манбага кўра, риёдликлар “Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Диасни нишонга олган. Англиянинг янги чемпионлари ўз ўйинчиларига бўлаётган қизиқиш ҳақида хабар топди.

“Қизиллар” саудияликларнинг эътиборидан кейин колумбиялик қанот ҳужумчиси билан шартномани янгилаш ҳаракатига тушиб қолди.

Луис Диас якунланган мавсумда барча турнирларда 50 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилди ва жамоадошларига саккизта голли пас узатди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию